11 yanvar 16:07

MDC Grand – бармоқ изи сканери ва HD-дисплейга эга Маликадаги ҳамёнбоп смартфон!

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Бизнингча, одатий смартфон ўзида қўнғироқлашиш ва ёзишиш қулай бўлган телефон, керакли ишларингизни қайд этиб борадиган ва эслатиб турадиган органайзер, ҳеч қачон панд бермайдиган будильник, юқори аниқликдаги камера, шунингдек, керакли файлларингизни сақлаш учун тўлақонли дискни мужассам этса етарли. Биз айнан шунақа смартфонга дуч келиб қолдик ва у сизга ҳам маъқул келишига ишонган ҳолда, қисқача таништиришга қарор қилдик. Бу – Ўзбекистонга янги кириб келган MDC брендининг Grand русумли қурилмасидир.

Ромсиз экрани олд панелни буткул қоплаши – бугунги кунда смартфонсозликдаги энг урфга кирган жиҳатлардан биридир. MDC Grand смартфонини яратишда дизайнерлар айни шу хусусиятга ҳам эътибор беришган.

MDC Grand корпусининг юза томонини деярли буткул эгаллаган дисплей тепасида 2 мегапикселли олд камера ва бошқа тегишли датчиклар жойлашган, пастида эса моддий «Уйга» тугмачаси йўқ – у ҳам сенсор тугмача сифатида экран панелига интеграция қилинган.

HD технологияси (1280×640 пикселли) шарофати билан бу дисплей рангларни жуда яхши етказиб бера олади. Бунда контрастнинг аниқлиги, экранга бурчак остида қараганда ҳам ранглар ўз тусини йўқотмаслигини алоҳида таъкидласа арзийди.

Ташқи кўриниши билан бирга, MDС Grand техник хусусиятларига кўра ҳам ўз нарх тоифасидаги смартфонлар орасида ажралиб туради. Унга 1.3 гигагерц частотада ишловчи тўрт ядроли MTK6580 процессори ўрнатилган. Тезкор хотираси 2, доимий хотираси эса 16 гигабайт ҳажмга эга. Агарда смартфонда кўпроқ суратга ва видеога оладиган ёки унинг хотирасида кўп файл сақлайдиган бўлсангиз, буям муаммо эмас – 128 гигабайтгача ҳажмли microSD-карта қўйиш имкони бор.

Смартфон илғор Android 7 Nougat операцион тизими бошқаруви остида ишлайди, унинг аккумулятори  3000 мА/соат сиғимга эга.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий

Чанг ва намдан юқори даражада ҳимояланган смартфонлар маълум қилинди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Экспертлар сув ва чангдан бошқаларига нисбатан яхшироқ ҳимояланган гаджетлар рейтингини тузиб чиқишди. Мутахассислар фикрига кўра, айни пайтда деярли барча телефонлар IP67 ёки IP68 стандарти бўйича ҳимоя тизимига эга. Бироқ, Astera порталига ҳаволали “360” телеканалида берилган хабарларда Samsung Galaxy S9 ва Samsung Galaxy S9+ смартфонлари бу борада энг […]

19 iyun 12:10

Windows смартфонларини тўлиқ ишлайдиган компьютерга айлантиришди (видео)

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Шу ойнинг бошларида бир гуруҳ дастурчилар Windows платформасидаги смартфонларга Windows RT операцион тизимини ўрнатишга муваффақ бўлган эдилар. Ҳозирги кунга келиб эса ушбу операцион тизим Lumia 640 XL. Моделида анча барқарор ишлашни бошлаган, деб ёзмоқда 4PDA нашри. Сенсорли бошқарув ва кўп функцияларни бир вақтда бажариш хусусияти смартфондан компьютер […]

29 yanvar 19:27

Бойлар ҳам йиғлайди: қимматбаҳо смартфонлар тайёрлайдиган Vertu бренди банкрот деб эълон қилинди

Vertu сармоядорлар олдидаги 165 млн доллар миқдоридаги қарзини қайтара олмагач, банкрот ҳолатига тушиб қолган.

3 yanvar 21:40

2017 йил HTC учун энг омадсиз даврга айланди

2017 йил HTC учун энг омадсиз даврга айланди

9 yanvar 15:17

Энг чидамли смартфон аниқланди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.«Life.ru» хабар беришича, «Tom’s Guide» сайти экспертлари етакчи компанияларнинг 12 хил смартфонини чидамлилик борасида синовдан ўтказишди. Буларнинг орасида энг мустаҳками 1,2 — 1,8 метр баландликдан ёғоч ва бетон юзага, сувга ташланганда бузилмаган «Motorola Moto Z2 Force» смартфони бўлди. Таъкидланишича, шунча синовлардан сўнг ҳам бу телефоннинг корпуси тирналмаган. Экрани […]

30 мая 10:55