13 mart 10:17

“McDonald’s”нинг юқори савдони ташкил қилиш бўйича тавсиялари

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

“McDonalds”нинг асосий хусусияти тезкор овқатланишдир. McDonalds маркетинги харидорларнинг доимий оқимини ресторанда сақлаб туриш имконини беради, бу эса катта миқдорда озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш билан бевосита боғлиқдир. Тезкор овқатланиш ресторанларининг менежерлари савдо ва маҳсулот айланмаси тезлигини оширишни яхши билишади.

Тезкор савдо қилиш учун McDonalds нинг маркетинг қоидалари:
  1. Хона ва атмосфера: одамлар билан тўлдирилган кичкина макон, навбат, минимал бўш жой. Бу сиз дўстларингиз билан соатлаб ўтиришингиз мумкин бўлган жой эмас. Агар сиз столга эгалик қила олмаган бўлсангиз, унда буюртмани қабул қилиб, кетишингиз керак. Яхшиси, сиз стол ёнида тик туриб, гамбургерингизни тановвул қиласиз. Ҳар бир нарса оддий механизм учун мўлжалланган: буюртма қилдинг, қабул қилдинг, тановвул қилдинг – қилмадинг ва чиқиб кет. Конвейернинг тамойили – маҳсулот доимий равишда сотилади.
  2. Ҳатто мебель ҳам юмшоқ эмас, балки қаттиқ ёки ҳатто столлар стулсиз бўлиб, тикка оёқда туриб овқатланилади. Бир томондан, бу одатда қиммат мебель эмас, бошқа томондан мутлақо қулай эмас. Узоқ вақт давомида ўтирмайсиз.
  3. Супермаркетлар ва McDonalds даги мусиқани солиштиринг. Фарқ бутунлай тескари. Супермаркет сизнинг дўконда узоқроқ вақт бўлишингизни максимал даражага кўтариш учун мўлжалланган, чунки релакс-мусиқа эшитиб, дам олсангиз ва хотиржам бўлсангиз, заллар бўйлаб юриб, режалаштирилмаган маҳсулотларни ҳам харид қиласиз. McDonalds эса сиз тезроқ ҳаракат қилиб, чиқиб кетишингиз учун шўх қувват берувчи мусиқа янграйди. Нима учун бундай шошилинч? Сабаби кўпроқ мижозлар буюртма бериши учун.
  4. McDonalds даги кассирларнинг қоидаси – биз бир мижозга бир дақиқадан кўп вақт сарфламаймиз.
  5. Биз бунга амал қилмаймиз, аммо Америкада бу абсурдга айланади: агар сиз 30 дақиқадан кўпроқ ўтирсангиз, сиздан кетишни сўралади.
  6. McDonalds кўпчилик келувчилар Интернетдан бепул фойдаланиш учун келишади. Ноутбуклар ва планшетлар бундай залда узоқ вақт ишламайди, ахир бу ўйлаб топилган макрку. Fast food га мўлжалланган ресторанларнинг залида барча қувват олувчи розеткалар ўчириб қўйилади.
  7. Сотувчи-кассирлар «йўқ» сўзини айтиш ҳуқуқига эга эмаслар. Ходимнинг барча сўзлари хотирада сақланиб қолинади, худди шунингдек маркетинг ҳаракатлари ҳам.
  8. Шу сабабли бундай шошилинчда мижоз кўпинча ўзини йўқотиб қўяди ва ўзига етарли бўлган порцияни айтишни унутади. Бундай ҳолларда фақат яхшироқ буюртма тушади. Мижозга максимал кўпроқ порция ҳисобланади.
  9. Ошхонага жалб қилинган ходимлар доимий равишда мижозларга хизмат кўрсатишнинг юқори тезликдаги хатолар сонини камайтириш учун ўзгариб туради.
  10. Ёзилмаган қоида бор: қадди-қомати келишган, чиройли қизларни ишга олишмайди. Сабаби McDonalds оилавий ресторан сифатида ўзини намоён қилади, унга мижозлар дам олиш кунлари оила аъзолари билан келишади. Шунинг учун персонални танлашда ташки кўришини билан ўзгаларни жалб қилмайдиган оддий ишчиларни олишади. Ҳатто McDonalds махсус кийими ҳар қандай кишини «оддий» кўрсатиб, эр-хотинлар учун мутлақо хавфли бўлмайди. Шунингдек, ҳар доим швабра ушлаган ходимни учратишингиз мумкин, маркетологларнинг фикрича, бу фақат ходимларнинг кўринишини бекор қилмайди, балки поклик муҳитини яратади.

Манба: MePartners

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий