19/07/2017

MasterCard сунъий интеллект учун дастурлар тайёрлайдиган Brighterion лойиҳасини сотиб олади

MasterCard компанияси сунъий интеллектга ихтисослашган дастурий таъминотларни яратадиган Brighterion лойиҳаси билан харид борасида келишувга эришганини эълон қилди. Компаниянинг расмий янгиликлар сайтида ёзилишича, бундай замонавий технологиялар бренд салоҳиятини ошириш, кўрсатиладиган хизматларни такомиллаштириш ва хавфсизликни кучайтиришга имконият яратади.

Аввалроқ ёзилганидек, MasterCard ўтган йилнинг иккинчи ярмида ўз молиявий тармоқларига Decision Intelligence деб номланган сунъий интеллект ечимларини татбиқ этишни бошлаган эди. Ушбу технология тармоқдаги транзакцияларни турли фирибгарлик таҳдидларидан қилиши кўзда тутилган. Компаниянинг қайд этишича, бундай технологиялардан банк тизимида илк маротбаа фойдаланилаётган бўлиб, у иш жараёнида такомиллашиб боради ва турли хавфларни олдиндан бартараф этиш хусусиятига эгадир.

Brighterion мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган Smart Agent технологияси Decision Intelligence лойиҳасидаги воситалар қаторини тўлдиради. Келишувнинг молиявий жиҳатлари ҳозирча ошкор этилмаган.
Made on
Tilda