01/08/2017

Maserati 2019 йилда барча моделларни электр двигателга ўтказади

Fiat Chrysler Automobiles корпорация 2019 йилда Maserati маркаси остида чиқадиган барча моделлар электр двигатель билан жиҳозланишини тасдиқлади, деб 3D News. Ҳозирча компания 2019 йилгача гибрид туркумидаги моделларни электр двигателлар билан таъминлаш мақсадида. Бренднинг фақат электр моторда ишлайдиган спорткари 2020 йилда намойиш этилиши кутилмоқда.

Бундай янгилик Fiat Chrysler Automobiles корпорациясининг бош директори Сержио Маркионне томонидан инвесторлар билан ўтказилган конференцияда эълон қилинган. Шунингдек, Маркионни 2022 йилга қадар компания ишлаб чиқарадиган барча автомобилларга гибрид ёки фақат электрда ишлайдиган моторлар ўрнатилишини ҳам қайд этган. Айни вақтда FCA компанияси Alfa Romeo, Chrysler, Fiat ва Dodge сингари брендларга эгалик қилади.
Made on
Tilda