4 yanvar 11:38

Махсус транспорт тўлов карталари сотувга чиқарилди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Аввал хабар берганимиздек, 2020 йилнинг илк ойидан пойтахт жамоат транспортлари — автобус ҳамда метрополитен йўналишларида автоматлаштирилган тўлов тизими жорий этила бошлади.

“Тошшаҳартрансхизмат“ АЖ матбуот хизматининг хабар беришича, айни кунга қадар электрон тўловларни қабул қилувчи валидаторлар автобусларга бириктирилди ва махсус транспорт тўлов карталари сотувга чиқарилди.

Йўловчилар мазкур турдаги карталарни бошқа савдо нуқталари қатори жетон ҳамда ойлик йўл чипталари билан савдо қилувчи қуйидаги шаҳобчалардан ҳам харид қилишлари мумкин.

Савдо нуқталари:

  • Сариқ кўл бекати
  • Шимолий вокзал бекати
  • МУМ бекати
  • Тўқимачилик комбинати бекати
  • Машинасозлар бекати
  • М.Чиланзар/Корзинка бекати
  • Машина бозор бекати
  • Паркент бозори бекати
  • Чимён дўкони бекати
  • Фарғона бозори (Рисовый) бекати
  • Олой бозори (марказ. Дар. томон.) бекати
  • Хадра бекати
  • Қўйлиқ-2 шоҳ бекати
  • Фарғона бозори (Рисовый) 2-бекати
  • Авиасозлар бозори (Кадышева) 2-бекати
  • Юнусобод 2-квартал бекати
  • Фарҳод бозори бекати
  • Беруний метроси бекати
  • ГРАНД (Россия) меҳмонхонаси бекати
  • Фарҳод бозорчи Лутфий кўчаси бекати
  • Юнусобод 3-квартал бекати
  • Сергели ярмарка бозори 2-бекати
  • Авиасозлар бозори (Кадышева) бекати
  • Олой бозори — Ардус бекати
  • Қорақамиш 2
  • Сергели ярмарка бозори бекати
  • Саодат савдо маркази 1 бекати
  • Жанубий вокзал шоҳ бекати
  • Буюк Ипак Йули метроси 1-бекати
  • Педагогика университети (Чилонзор метроси)
Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий