14/08/2017

Made In China: Хитойда ишлаб чиқарилган янги гаджетлар ҳақида

СoolPad Note 5 Lite C

Нархи 122 доллар. 5 дюймли РВ экран, Snapdragon 210 процессори, 2 ГБ оператив хотира, 16 ГБ доимий хотира 8 ва 5 Мпли камералар билан жиҳозланган. Батарея сиғими 500 мА/соат, Android 7.1 операцион тизимида ишлайди.
Lenovo K8 Note

Нархи 205-220 доллар. Шу ойдан бошлаб сотувга чиқарилган. 5,5 дюймли Full HD экран, Helio X23 процессори, 4 ГБ оператив ва 32/64 ГБ доимий хотира, 13+5 МПли асосий камера, кенг бурчакли олд камера ва 4000 мА/соатли батарея билан таъминланган.
Ulefone Armor 2

Нархи ҳозирча номаълум, август ойида сотувга чиқарилади. Ulefone чиндан ҳам анча бақувват смартфон яратишнинг уддасидан чиққан кўринади. У IP68 стандарти бўйича сувдан ҳимояланган, 6 ГБ оперативва 64 ГБ доимий хотира билан жиҳозланган. Камералар аниқлиги 16 ва 13 МП. Батарея сиғими 4700 мА/соат бўлиб, тезкор қувватланиш функциясига эга. Шунингдек, гаджетда барометр, бармоқ изи сканери, NFC, алоҳида SOS тугмаси ва USB Type-C кўзда тутилган.
Xiaomi Mi Sports Bluetooth Headset Mini

Нархи 10 доллар. 10 августдан бошлаб сотувда. Спорт билан шуғулланишга мўлжалланган енгил вазнли гарнитура, корпуси сув ва чангдан ҳимояланган. Ҳозирча акустик имкониятлари ҳақида аниқ маълумот мавжуд эмас.
Made on
Tilda