14 avgust 19:23

Лондон мактабида Minecraft ва бошқа видеоўйинлар бўйича дарслар киритилди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Лондондаги Richard Cloudesley School деб номланувчи имконияти чекланган ўқувчилар учун мўлжалланган мактабда болалар қизиқиб ўйнайдиган Minecraft ва бошқа видеоўйинлар бўйича дарслар киритилди. Gamepressure.com хабарига кўра, мазкур машғулотлар математика ва инглиз тили каби фанлар билан тенг равишда ўқув жадвалига киритилган.

Мактаб маъмурияти ўқувчиларнинг бундай ўйинларни биргаликда ўйнаши уларда мулоқот кўникмаларини ривожлантириш ва ижтимоий ҳаётга мослашишга ёрдам беради деб ҳисоблайди. Мактабдошлар имконияти чекланганлар учун мўлжалланган Xbox Adaptive Controller видеоконтроллеридан фойдаланишмоқда.

Аввалроқ Британиядаги Халла университетида Minecraft ёрдамида биокимёни ўрганиш бўйича лойиҳа яратилган эди.

Minecraft – sandbox типидаги копютер ўйини. Уни швед дастурчиси Маркус Перссон ишлаб чиққан. Ўйин тўлалигича кубик бўлакларидан иборат уч ўлчамли оламни тақдим этиб, ўйновчига бу оламда мураккаб иншоотлар қуришга имкон беради.

 

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий