28/09/2017

Бунисига нима дейсиз: LG компаниясидан пашша ҳайдайдиган смартфон

Жанубий Кореянинг LG компанияси К7i номли орқа панели Mosquito Away ультратовуш технологияси орқали пашшаларни ҳайдайдиган смартфонни ишлаб чиқарди.

Mosquito Away технологияси компаниянинг айрим телевизор ва кондицинерларига ҳам қўлланган бўлиб, у ўзидан 30 кГц частотали ультратовуш тўлқинларини чиқаради.

LG К7i дюймли IPS экран, тўрт ядроли процессор, 2 ГБ оператив ва 16 ГБ доимий хотирага эга. Камералар аниқлиги 8/5 МП. Қурилма бармоқ изи сканери ва 2500 мА/соат сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган.

Смартфон ҳозирда Ҳиндистонда 122 доллар нархида сотилмоқда. Бошқа мамлакатларда қачон сотувга чиқиши ва нархи маълум эмас.
Made on
Tilda