27/07/2017

Lenovo бренди остида иккита смартфон намойишга тайёрланмоқда

Гарчи аввалроқ Хитойнинг Lenovo фирмасига тегишли смартфонлар фақат Moto бренди остида чиқарилиши ҳақида маълумот берилган бўлса-да компания ҳалигача бу борада якуний қарор қабул қилмаган кўринади. Чунки яқинда Lenovo`нинг Ҳиндистондаги бўлими K7 Note моделининг релизи тақсдиқлаб, унга тегишли айрим маълумотларни ҳам келтирган эди.

Куни кеча эса Geekbench бенчмаркида компаниянинг яна бир тақдим этилмаган янги смартфони – K8 Note ҳақида айрим тафсилотлар тарқатилди, деб ёзмоқда 4PDA сайти.

Бенчмаркка кўра Lenovo K8 Note ўн ядроли MediaTek Helio X20 процессори, 4 Гб оператив ва 64/128 ГБ доимий хотира билан жиҳозланади. Гаджет Android 7.1.1 операцион тизимида ишлайди, бир ядроли тестда қурилма 1659 балл, кўп ядроли тестда эса 4844 балл тўплаган. Ҳозирча ушбу моделларнинг тақдимот санасига аниқлик киритилмаган.
Made on
Tilda