05/10/2017

Lamborghini: "Биз ўз автомобилларига автопилот функциясини қўшган сўнгги марка бўламиз"

Ҳозирда жаҳондаги кўплаб автомобилсозлар ўз автомобилларини электр двигателга ва автопилот тизимига ўтказиш бўйича келгуси режаларини маълум қилмоқдалар. Шундай бўлса-да, улар орасида бу ишга шошилмаётган компаниялар йўқ эмас. Мана, дейлик, оламга машҳур Lamborghini маркаси ўз тойчоқларига автопилот (машина ўзини-ўзи бошқаради) функциясини жорий этишга ҳали-бери чоғланмаяпти.

Lamborghini мнежерларидан бири Маурицио Реджаини бунга шундай изоҳ берди: "Биз ишлаб чиқарадиган автомобиллар машина ҳайдаш жараёнидан завқ олишга мўлжалланган. Агар гап тўлиқ шаклдаги пилотсиз бошқарув ҳақида борса, у ҳолда биз ўз харидорларгига бундай функцияни тақдим қиладиган энг сўнгги бренд бўламиз".

Компания бензин ва электрда ишлайдиган моделларини кейинги 5 йилда тайёрлашни режалаштирган.
Made on
Tilda