28/08/2017

Алишер Усмонов томонидан эълон қилинган стартаплар танловининг биринчи ғолиби маълум бўлди

Booncity сервиси миллиардер Алишер Усмонов томонидан ташкил этилган Usmanov Challenge стартаплар танловининг биринчи ғолиби сифатида эълон қилинди, деб хабар бермоқда Rusbase сайти.

Мазкур сервис аукцион орқали турли инсонлар (улар орасида таниқли ва оддий одамлар ҳам бўлиши мумкин) билан учрашувларни ташкил қилишга қаратилган. Аукцион ёрдамида жамланган пуллар хайрия мақсадида сарфланади.

Сервис муаллифлари чиндан ҳам муҳтож инсонларга кўмак бериш учун одамларни виртуал гирдобдан чиқариш ва жонли суҳбатга қайтаришни мақсад қилишган. Лойиҳа етакчисининг қайд этишича, ушбу сервис орқали янги дўстлар, ҳамкорлар орттириш, қизиқарли ва кўнгилга яқин инсонлар билан танишиш, кумирлар билан учрашиш ва умуман вақтни мазмунли ўтказишга мўлжалланган.
Made on
Tilda