14/09/2017

Ҳиндистонда «Кўк кит» туфайли «ВКонтакте» вақтинча блоклаб қўйилди

Айрим ҳинд провайдерлари «Кўк кит» ўйини туфайли «ВКонтакте» ижтимоий тармоғини блокировка қилишни бошлади. Фойдаланувчилар сайтга кирганда у мамлакат ҳукумати қарорига биноан блокировка қилингани ҳақидаги хабарга дуч келмоқда, деб ёзмоқда Daryo нашри.

Мазкур маълумотни Ҳиндистон электроника ва ахборот технологиялари вазирлиги вакиллари тасдиқлади ва «ВКонтакте» текширув вақтига блокировка қилинганини билдирди. Вазирлик «ҳозирда бу ўйиндан фойдаланилаётгани ёки йўқлиги»ни аниқлашга уринмоқда.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари мамлакатдаги шубҳали ўз жонига қасд ҳолатларига «Кўк кит» ўйинининг алоқадорлигини аниқлаш учун ушбу текширув ўтказилиши ташаббускори бўлди.
Made on
Tilda