9 fevral 10:26

Криптовалюта миллиардерлари ҳақида бизга нималар маълум?

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

«Forbes» нашри биринчи бор «Криптовалюта оламининг энг бой инсонлари» рўйхатини эълон қилди, деб ёзмоқда Хабар нашри ITC ресурсига таяниб.

Уларнинг бойликларини баҳолашда бир қанча кўрсаткичлар эътиборга олинган: «нақд» криптовалюталар ҳажми (бир қанча далиллар билан исботланган), криптовалюталар савдоси орқали тўланган солиқлар, криптовалюта савдоси ёки криптобизнесдаги улушлар.

Рейтингдан ўрин эгаллаш учун камида 350 миллион долларга эга бўлиш лозим. Иштирокчиларнинг ўртача ёши 42 га тенг. «Forbes 400» анъанавий рўйхатидаги бойларнинг ёши эса ўртача 67 ни ташкил этади.

Крис Ларсен, 57 ёш. Бойлиги — $7,5-$8 млрд.

«Ripple» компаниясининг собиқ раиси, блокчейндан фойдаланган ҳолда халқаро банк транзакциялари ўтказмаси билан шуғулланади. Унинг ихтиёрида «Ripple» токени томонидан чиқарилган 5,2 миллиад доллар қийматидаги XRP мавжуд.

Джозеф Любин, 53 ёш. Бойлиги — $1-$5 млрд.

«Ethereum» блокчейн-платфотмасининг асосчиларидан бири.

Чанпенг Зао, 41 ёш. Бойлиги — $1,1-$2 млрд.

Дунёдаги энг йирик крипто айирбошлаш шохобчаларидан бири — «Binance» асосчиси.

Ака-ука Уинклвосслар, 36 ёш. Бойлиги — $900-$1,1 млрд.

Ака-укалар 2013 йилда, биткоин нархи 120 доллар атрофида бўлганида унга 11 миллион доллар тиккан. Ўшандан буён улар ўз активларини сақлаб келмоқда.

Мэттью Меллон, 54 ёш. Бойлиги — $0,9-$1 млрд.

XRP асосчиларидан бири.

Брайан Армстронг, 35 ёш. Бойлиги — $0,9-$1 млрд.

АҚШдаги энг машҳур савдо майдони — «Coinbase» криптовалюта биржасининг асосчиси.

Мэттью Росзак, 45 ёш. Бойлиги — $0,9-$1 млрд.

«Bitcoin»нинг собиқ инвестори.

Энтони Ди Лорио, 43 ёш. Бойлиги — $0,75-$1 млрд.

«Ethereum» блокчейн-платформаси сармоядори.

Брок Пирс, 37 ёш. Бойлиги — $0,7-$1 млрд.

Бир қатор криптокомпаниялар, жумладан, «Mastercoin», «Coinbase» ва «Ethereum» асосчиси.

Михаэль Новогратц, 53 ёш. Бойлиги — $0,7-$1 млрд.

2013 йилдан буён криптовалюталарга сармоя киритиб келади.

Виталик Бутерин, 24 ёш. Бойлиги — $400-$500 млн.

«Ethereum» блокчейн-платформаси асосчиси. Ҳозирда «Microsoft», BP ва «JPMorgan» каби компаниялар билан ҳамкорлик қилиб келади.

Сонг Чи-Хунг, 38 ёш. Бойлиги — $350-$500 млн.

Жанубий Кореяда «Upbit» биржасининг эгаси.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий

Telegram мессенжери Visa ва Mastercard рақибига айланиши мумкин

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Telegram мессенжери ўз криптовалютасига эга Telegram Open Network (TON) блокчейн-платформасини ишлаб чиқмоқчи, деб ёзмоқда Кун нашри. Мессенжернинг white paper ҳужжатида шундай маълумот берилган. Мазкур ҳужжат бугунги кунда сармоячилар маблағларини жалб қилишда машҳур жиҳоз ҳисобланган ICO – криптовалютани дастлабки жойлаштириш келажагини таърифлайди. “Ведомости” ҳужжат нусхаси билан танишиб, Telegram менежерлари […]