17 мая 13:08

Korzinka.uz асосчиси: «Агар чоралар кўрилмаса, яширин импорт ишлаб чиқарувчиларни ўлдиради»

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Савдо-саноат палатасида божхона-тариф тизимини тартибга солишни такомиллаштириш тўғрисидаги қарор лойиҳасини муҳокама қилишга бағишланган экспертлар кенгашининг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kun нашри хабар бермоқда.

Муҳокамаси 16 апрелда якунланган ҳужжат билан 600дан зиёд товарларга импорт божларини бекор қилиш, бошқаларининг аксарияти учун эса – бир неча мартага камайтириш таклиф қилинган. Ислоҳот автотранспортдан ташқари, барча турдаги маҳсулотларга таъсир қилади.

Учрашув иштирокчиларидан бири korzinka.uz супермаркетлари тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов бўлиб, у божхона божларининг юқори ставкалари сақланиб қолиши нимага олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

«Агар бизнинг бозорни тарифлар билан ҳимоя қилиш имкони бўлганда эди, ишлаб чиқариш аллақачон ўсган бўларди», – деди Ҳошимов.

Тадбиркорнинг қайд этишича, ўтган 25 йил ичида Ўзбекистонда минтақадаги энг юқори тарифлар бўлган, бу эса, ўз навбатида, имтиёзларга эга бўлган компанияларнинг пайдо бўлишига олиб келди ва четдан назорат қилинмайдиган импортни кўпайтирмоқда.

Учрашувда натижалари кўрсатиб ўтилган ўз тадқиқотида Ҳошимовнинг хабар беришича, ҳар куни 200 мингга яқин киши чегара пунктидан ўтмоқда, ўтган йили чегарани кесиб ўтиш янги ўтказиш пунктлари очилгани туфайли 10 баравар ошди:

«Бу одамларнинг барчаси қўшни мамлакатлардан фақат ўз эҳтиёжлари учун нарсаларни олиб келмаяпти. Маҳсулотларнинг потенциал оқими 22 миллион долларни ташкил этади, бу пулдан мамлакатнинг давлат бюджетига ҳеч нарса келмаяпти», – дейди Ҳошимов.

Тадбиркор мамлакатга ноқонуний равишда олиб кирилган товарларнинг расмий равишда импорт қилинадиган маҳсулотлардан ўртача 30-40 фоизга арзонлигини қайд этди:

«Уч ёки тўрт ой ичида бу асосий импорт каналига айланди. Катта импортчилар, дистрибьюторлар расмий савдоларни йўқотишди, баъзилари эса 70%гача. Чунки божхона расмийлаштируви ва барча солиқларни тўлашдан сўнг, биз бозорга қора бозорга нисбатан 30-40% қиммат нарх билан кирамиз. Агар биз бунга муносабат билдирмасак, яширин импорт ҳам импортёрлар, ҳам ишлаб чиқарувчиларни ўлдиради », – деди Ҳошимов.

Тадбиркор бундай вазият божхона тўловларининг камайиши, солиқларнинг қисқаришига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Бундан ташқари, Ҳошимов таъкидлаганидек, бундай товарларнинг сифати назорат қилинмайди, яширин иқтисодиёт тобора ўсиб бормоқда:

«Агар бу давом этса, мамлакатда кузда валюта қора бозори пайдо бўлади, чунки бундай товарларни тўлаш банк тизимидан эмас, балки нақд валютани олиб чиқиш орқали амалга оширилади», – дея огоҳлантирди тадбиркор.

Бу муаммони ҳал қилиш фақат иқтисодий бўлиши мумкин, дея ҳисоблайди Ҳошимов. Ўзбекистон солиқ ва божларни қўшнилар билан уйғунлаштириши керак. Бу рақобат муҳитини яратишнинг ягона йўли:

«Шу муносабат билан ҳужжат лойиҳаси жуда вақтида ва зарурдир. Бироқ, қанчалик парадоксал бўлмасин, божларнинг пасайиши – маҳаллий ишлаб чиқарувчилар манфаатларига мос келади. Майли кам бўлса ҳам, лекин импортчилар тўлайди, юқори ставкаларда эса ҳеч ким ҳеч нарсани тўламайди», – деди бизнесмен.

Ҳужжат қабул қилинишининг тахминий муддати ҳали номаълум. Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги вакилининг экспертлар кенгашида хабар қилишича, янги таҳрирдаги ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилади, унда келиб тушган барча таклифлар инобатга олинади.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий