16/08/2017

Ё товба: Кореяда футбол ҳақидаги хабарларни ёзадиган робот-журналист яратилди

Жанубий Кореянинг Yonhap янгиликлар агентлиги Soccerbot номи остида электрон тизимни ишлаб чиқди, деб Gagadget нашри. Робот мустақил равишда Англия премьер лигаси ҳақидаги хабарларни ёзади ва уларни ресурсга жойлаб боради.

Робот қандай ишлайди?

Роботдаги дастур биринчи бўлиб ўзаро учрашадиган жамоалар, ўйинни ўтказиш жойи, об-ҳаво ҳақидаги ва бошқа тегишли маълумотларни тўплайди. Шундан кейин у гаплар тузиш орқали янги хабарни яратади. Охирги босқичда бот ёзилган хабардаги грамматик, мантиқий ва имловий хатоларни тўғрилаб чиқади. Битта ҳабарни ёзишга тахминан 1-2 сония вақт сарфланади.

Soccerbot ҳақиқий футбол шарҳловчиларига тегишли услубдан фойдаланади, роботнинг маълумотлар базасида оддий тингловчига тушунарли жуда кўп атамалар мавжуд. Расмий намойишдан илгари робот аввалги премьер лига ҳақида тахминан 380 та хабар ёзишга ҳам улгурган. Шу билан бирга Yonhap 2018 йилда Пхеньянда ўтказиладиган қишги Олимпиада ўйинлари учун ҳам шу каби роботлар яратишни режалаштирган.
Made on
Tilda