22 noyabr 22:20

Компьютерда антивирусни ўчириб ташловчи вирус аниқланди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

“Доктор Веб” компанияси мутахассислари ўрнатилиши вақтида компьютердаги антивирус дастурини ўчириб ташловчи вирус аниқланганини маълум қилишди. 

Linux.BtcMine.174 деб номланувчи ушбу троян вируси компьютерга тушганда Linux.BackDoor.Gates.9 деб номланувчи ва DDoS-ҳужумларда иштирок эта олувчи бошқа вирусни ўрнатади. Сўнгра вирус компьютерда бошқа рақобатчи вирус-майнерларни излаб, уларни ёпади. Кейин эса антивирус дастурларини қидириб, уларни ўчириб ташлайди.

Шундан кейин вирус фойдаланувчи билан “яккама-якка қолиб”, автоюкланишда қайд қилинади ва Monero криптовалютасини майнинг қилиш жараёнини ишга туширади. Вирус дастур тўғри ишлаётганини мунтазам текшириб туради ва муаммо ҳолатида уни қайта юклайди ҳамда мунтазам равишда янгиланмаларини ўрнатиб туради. Мутахассислар янги вирусдан ҳимояланиш учун антивирус тизимларини тез-тез янгилаб туришни тавсия қилишмоқда.

Манба: KUN

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий

Энди компьютер орқали SMS йўллаш мумкин

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.«Microsoft» мутахассислари «Your Phone» иловасига SMS-хабарлар билан синхронлашув имкониятини қўшишди. Энди «Windows 10»дан фойдаланувчилар SMS ларни ўқиш ва жўнатиш имкониятига эга бўлишди, деб хабар бермоқда «MS Poweruser». Тўлов худди телефонда SMS дан фойдалангандаги каби олинади. SMS-хабарларни ўқиш ва жўнатиш учун телефонни очиш шарт эмас — мобил қурилма бир […]

8 sentyabr 11:08