14 mart 10:40

Кичик бизнес эгалари учун 9 та оддий маслаҳат

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Бизнес юритиш осон иш эмас Барчаси зиммангизда Бундай муваффақият йўли ҳаммага ҳам эмас Қайси турдаги компания бўлса ҳам, уни қандай қилиб тўғри бошқариш ҳақида қоидалар асоси битта

  1. “”Хўп” десангиз ютқизмайсиз – кейинроқ масалани ҳал қилиб оласиз”

Бу бизнесда етакчилар орасида жуда кенг тарқалган одат. Агар кичикроқ ҳажмдаги компанияни бошқарсангиз, баъзан сизда танлаш имконияти қолмайди ва ҳаттоки охири нима билан тугашини билмасангиз ҳам ҳар қандай кичик имкониятдан фойдаланиб қолмоқчи бўласиз. Ҳаттоки катта компаниялар шу йўлдан борадилар. Бу бизнеснинг бир қисми. Агар компаниянгиз энди тараққий этиб бораётган бўлса, сизда ҳамма саволларга олдиндан жавоб бериш имкони бўлмайди.

Аввал “Ҳа” денг, кейин иш давомида ҳаммасини ҳал қиласиз.

  1. Ходимлар ва қадрли активлар орасида фарқ мавжуд.

Агар сиз ўн, йигирма ёки элликта ходим ишлайдиган компанияни бошқараётган бўлсангиз, уларнинг ҳар бири қадрли. Катта компанияларда ҳаммаси бошқача – у ерда янги ходимга ҳафталаб эътибор берилмаслиги мумкин.

Кичик бизнес эгаси сифатида сизга маълум бир мақсад йўлида ҳаракат қиладиган, яъни ҳеч нарса ўз-ўзидан бўлиб қолмаслигини тушунадиган ходимлар керак бўлади. Муаммоларни бирданига ҳал қилишга киришиб кетадиган кадрларни топинг.

  1. Пул муҳим.

Пул – бу сизнинг асосий марказингиз. Бошқа-бошқа компаниялар жуда кўп куч ва вақт сарфлайдиган тимбилдинг тадбирлари бир-биридан фарқ қилмайди Пулсиз ҳеч нарсага эриша олмайсиз.

  1. Ходимларингизга ҳар доим ҳақ тўланг.

Ходимларингизга ўз вақтида ҳақ тўлаб боришингиз сиз учун асосий ўринда туриши бўлиши керак. Агар вадангизни бажара олмасангиз, ходимлардан қандай қилиб яхши ишлашни талаб қила оласиз? Гап пулда эмас, ишончда.

  1. Одатий иш графигини унутинг.

Бизнесни бошқариш – бу иш эмас, ҳаттоки уни карьера ҳам деб бўлмайди. Бу ҳаёт тарзи. Шунинг учун бизнесни йўлга қўймочи бўлсангиз, одатий иш графигини унутинг.

  1. Ҳар бир тадбиркорга тингловчи керак

Ҳар бир тадбиркорга тингловчи, яъни у билан гаплашиш, фикр алмашиш, ўзининг ишини муҳокама қилиш ва қарор қилиш мумкин бўлган одам керак бўлади. Агар сизда бундай маслаҳатчи бўлмаса, ютқизишингиз аниқ.

  1. Сиз сотувчи ва маркетолог

Унча катта бўлмаган компаниялар бошқаларга нисбатан ўзининг бизнесини, маҳсулотларини ва хизматларини яхшироқ тушунишса ҳам, кўпинча маркетинг билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келишади.

Маркетинг ҳақида сўз кетганда асосий муаммо уларда – бу вақт. Уларда эса вақт ҳар доим йўқ. Бундан ташқари, бу муаммода ёрдам бера оладиган агентликлар ёки ҳатто фрилансерларни ҳам ёллашга уларнинг бюджети кўтармайди.

Афсуски, ушбу ҳолатдан чиқишнинг фақат учта йўли бор:

  • Маблағ ажратиш ва мутахассис ёллаш.
  • Ҳеч қандай чора кўрмаслик.
  • Вақт топиб, бу масала билан мустақил шуғулланиш.
  1. Тадбиркорлар тадбиркорларга ёрдам беришни хуш кўришади

Бизнес эгалари бошқа тадбиркорлар билан тажриба ва билим алмашишни хуш кўришади. Улар бошқаларнинг умумий хатоларга йўл қўймасликлари учун ёрдам беришни исташади. Агар компанияни бошқарсангиз, жамиятнинг бир қисми эканлигингизни унутманг. Ўз хатоларингиздан ўрганишга мажбур бўлмаслик учун ривожланишда ва бошқаларни ҳам эшитишда давом этинг.

  1. Ўзингизга ёққан ишни қилинг

Тадбиркор қанча қоқилмасин, синмасин, ўзининг ишида давом этади, чунки бу иш унга ёқади.

У ўзи учун ишлашни ва бошқаларга ҳам имкониятлар тақдим этишни ёқтиради. Иккиланганингизда ва ўзингизга ишонмаганингизда, нима учун бошлаганингизни эсланг.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий