03/07/2017

Қозоғистон почта хизмати тез орада дронлар ёрдамида жўнатмаларни етказишни бошлайди

Қозоғистон почта хизматининг раҳбари Сакен Сарсеновнинг Forbes.kz нашрига берган маълумотига кўра, почта жўнатмаларини етказишда хизмат тез орада янги технологик транспорт воситалари – дронларни жалб қилишни режалаштирган.

Дронлар, асосан, 130 дан 600 километргача бўлган узоқликка жўнатмаларни етказишга хизмат қилади. Дронлар шаҳар ва бошқа аҳоли яшаш пунктларидан етарли даражада узоқ бўлган ҳудудларда ишга туширилиши маълум қилинган. Хизмат ҳозиргача 1 кг оғирликдаги жўнатмани дронда етказишни синовдан ўтказган. 600 км узоқликкача учадиган дрон 5 килограммгача бўлган юкни кўтара олади.

Бундай усулда жўнатмаларни юбориш почта хизматига маблағларни тежашда ёрдам беради. Чунки дрон электрдан қувватланиб, етиб бориш қийин бўлган ҳудудларни ҳам қамраб олади ва хизмат сифатини оширишга сабаб бўлади.
Made on
Tilda