06/10/2017

Қўлинг кесилдими, мана бундан суртиб ол: жароҳатни 60 сонияда битирадиган жарроҳлик елими яратилди (видео)

Австралия ва АҚШнинг олимлари ҳамкорликда теридаги жароҳатни 60 сонияда битириш хусусиятига эга бўлган жарроҳлик елимини яратишди, деб ёзади "Популярная механика" журнали.

Олимлар кашф қилган MeTro деб номланувчи гидрогель тропоэластин ва ёруғликка сезгир молекулалардан таркиб топган бўлиб, ультрабинафша нурланиш ёрдамида материални 60 сония ичида қотира олади.

Тадқиқотчиларнинг қайд этишича, мазкур гелдан кенгайиб торайувчи органлардаги (юрак ва ўпка) жароҳатларни ҳам қисман даволаш учун фойдаланиш мумкин. Гель ҳозирда турли ҳайвонларда синаб кўрилган ва яхши натижа келтирган.
Made on
Tilda