24/07/2017

Японияда дунёдига энг узун қуёш электростанцияси қурилди

Японияда узунлиги 10, 5 километрни ташкил қилувчи жаҳондаги энг узу қуёш электростанцияси барпо этилди, деб ёзмоқда Ferra нашри. Ушбу лойиҳа Sparx Green Enegy & Technology компанияси томонидан амалга оширилган. Мазкур станция Toshiba панелларидан фойдаланган ҳолда қурилган, дейилади нашр хабарида.

Қуёш батарея панеллари аввалроқ тезюрар поезд юриши режалаанган майдонга ўрнатилган. Бироқ Токио ва Нарита халқаро аэропортини туташтирувчи мазкур йўналиш қурилиши номаълум сабабларга кўра тўхтатилган.

Айни пайтда мазкур майдонда жами бўлиб 47 454 та панел жойланган. Электростанциянинг очилиш маросими жорий йилнинг 18 июль куни бўлиб ўтди.
Made on
Tilda