22/09/2017

L`oreal эгаларидан бири ва жаҳоннинг энг бой аёли бўлган Лилиан Бетанкур вафот этди

Бундан бир неча кун олдин L`oreal брендининг эгаларидан бири ва жаҳоннинг энг бой аёли бўлган Лилиан Бетанкур 94 ёшида оламдан ўтди, деб хабар бермоқда VC нашри француз манбаларига таяниб.

У 1922 йилда L`oreal компаниясига асос солган Эжен Шуэллер оиласида таваллуд топган. Forbes маълумотларига кўра Лилиан Бетанкур отасидан қолган компаниянинг 33% акцияларига эгалик қилган. Жорий йилда Forbes журналининг энг бой одамлар рўйхатида 44 млрд доллар капитал билан 14 поғонани банд қилган эди.

Лилиан Бетанкур соғлиғи сабаб 2012 йилда компаниянинг бошқарув кенгаши аъзолигини тарк қилиб, ўрнига невараси Виктор Мейерсни тавсия этган эди.
Made on
Tilda