04/10/2017

Жаҳоннинг энг оммабоп смартфонлари эълон қилинди: учинчи ўринни ҳеч ким кутмаган гаджет эгаллади

IHS Markit аналитиклари 2017 йилнинг биринчи ярим йиллиги бўйича жаҳондаги энг оммабоп смартфонлар рўйххатини эълон қилди. АҚШнинг Apple компанияси томонидан ишлаб чиқилган сўнгги флагманлар бу борада ҳали-ҳануз етакчиликни қўлдан бой бермоқ келмоқда, деб ёзмоқда 3D News нашри.

Хуллас, мазукр рейтингга биноан 2017 йилнинг январь-июнь ойларида iPhone 7 қурилмасининг савдолари энг юқори кўрсаткични қайд қилган. Иккинчи ўринда iPhone 7 Plus, учинчи ўринда эса ҳеч ким кутмаган Samsung Grand Prime Plus смартфони келмоқда.

Кучли учликдан кейинги ўринларни iPhone 6s ва Galaxy S8 банд қилган. Galaxy S8 Plus флагмани 6 поғонани эгаллаган. Кучли ўнликка, асосан, Apple ва Samsung томонидан ишлаб чиқарилган моделлар кирган, фақатган Oppo компаниясининг битта модели улар орасига "суқилиб киришга" муаваффақ бўлган.

Рўйхатдаги жами 22 та смартфондан саккизтаси хитойлик брендлар томонидан тайёрлаанган. Ушбу саккизтанинг бештаси Oppo, иккитаси Xiaomi ва биттаси Huawei брендига тегишлидир.
Made on
Tilda