12/09/2017

Испания персонал маълумотлардан фойдаланишда қоидабузарлик қилгани учун Facebook`ни 1,2 млн евро жаримага тортди

Испания ҳукумати Facebook компаниясини фойдаланувчиларга тегишли шахсий ҳаёт дахлсизлигига оид қоидани бузгани учун 1,2 евро миқдорида жаримага тортди, деб The Telegraph нашри.

Испания регулятори ўтказган текширувлар шуни кўрсатдики, Facebook шахсий маълумотлар нима мақсадда ишлатилишини фойдаланувчиларга маълум қилмасдан бундай маълумотларни тўплаш билан шуғулланган. Ташкилот ижтимоий тармоқни ушбу маълумотлардан реклама мақсадида фойдаланганликда айбламоқда.

Бундан ташқари, Facebook ижтимоий тармоқда рўйхатга олинмаган, бироқ унга тегишли саҳифаларга ташриф буюрган фойдаланувчиларни кузатиб борган. Бундан ташқари, Испания регулятори берган хабарга кўра Facebook ўчириб ташланган аккаунтларга қарашли маълумотларни сақлаш борасидаги қоидаларни бузиб келган.

Facebook вакили The Next Web нашрига берган интервьюсида компания персонал маълумотларга оид масалани муҳокама қилишга таёрлигини билдириб, фойдаланувчилар маълумотларини реклама мақсадида ишлатмаганини таъкидлаган.
Made on
Tilda