23 мая 13:43

Ишдаги қисқартиришлар туфайли ишдан кетган одамни ишга олишнинг 5 та сабаби

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Кўпинча жуда истеъдодли одамлар ишда қисқартириш рўйхатига тушиб қолишади, бунинг сабаби улар ёмон ишлаганида эмас, балки компанияни қайта тузиш ҳолатлари содир бўлганлигидадир. Бироқ бир қанча рекрутерлар бундай қимматли кадрларга эътибор беришмайди. Яқиндагина қисқартириш туфайли ўз компаниясини тарк этган ишчиларга диққатингизни қаратишингиз учун бир нечта сабабларни келтириб ўтамиз.

Улар бирдан ишга киришиб кетишга тайёрлар

Янгисига ўтишдан олдин кўплаб ишчилар эски компанияда икки ҳафта қолиб кетган ишларини қилишларига тўғри келади. Ёки уларни ўзингизнинг компаниянгизга тортмоқчи бўлганингизда, улар жуда муҳим иш билан банд бўлишади, чунки бундай ишчилар эски компанияда бошлаган ишини якунламасдан янгисига ўта олишмайди. Бундан ташқари, бегона ишчиларга яхши тўлашса ва бонуслар тақдим этишса, уларда эски жойда қолиб кетишларига яна бир сабаб пайдо бўлади.
Қисқартиришга тушган ходимлар одатда фаол тарзда янги иш қидиришади. Кўпинча улар бир ёки икки кун ичида янги ишга киришишга тайёрлар. Улар бирор бир ишни якунлаб қўйишга ёки эски иш берувчи олдида бирор бир мажбуриятни бажаришга мажбур эмаслар.

Улар тўлиқ иштиёқ билан ишлайдилар

Пассив номзодни устига устак сизга ишлаши учун кўндиришингиз ҳам керак. Одатда улар жорий иш жойини ташлаб кетишни жуда хоҳлайдилар ва бирор бир касбий ўзгаришга қизиқиш ҳисси уларда умуман бўлмаслиги мумкин.
Касбий йўналиши тўсатдан ўзгарган одамда ишлаш учун қизиқиш, хоҳиш кучли бўлади. Аниқроқ айтганда, уни мажбурият юзасидан бўшатишган ва у янги коллективга тезроқ қўшилишни хоҳлайди.

Улар компанияга яхши бўлишини ўйлаб ишдан кетадилар

Баъзан шундай ходимлар борки, улар компанияга яхши бўлиши учун ишдан кетадилар. Бундай ҳолатларда қисқартирилган ходимлар бу каби тартибсизликда иштирок этмаганидан бироз бўлсада енгилликни бошдан кечиришади. Улар ўзлари учун тинчроқ ва ижобий муҳитда ишлаш мумкин бўлган яхшироқ жой қидирадилар. Бундай номзодлар билан суҳбатлашганда, офисдаги дўстона муҳит ҳақида айтишни унутманг.

Уларнинг бир нечтаси қўшимча ишлаб пул топишга тайёр

Бир қанча ҳолатларда қисқартирилган ходимга жиддий компенсация берилади, бу уларга келажакдаги касбий муваффақият қозонишлари бўйича режаларини қайта кўриб чиқишлари учун етарли. Бундай компенсация олганлар маълум бир минимал иш ҳақига эга доимий иш қидиришлари шарт эмас, шунинг учун улар вақтинчалик ишларга тайёр бўлишади.
Қисқа муддатли ишлар ёки вақтинчалик маслаҳатлар учун эксперт қидираётган бўлсангиз, бундай ходимларга эътибор қаратишингизни маслаҳат берган бўлардик.

Қисқартиришга тушиб қолган ходимлар – бу ривожланиши керак бўлган истеъдодлар

Баъзан компанияга шунчаки бошқалардан кўра кечроқ келиб қолган истеъдодли ходимлар қисқартиришга тушиб қолишади. Эҳтимол улар ўзлари учун янги саноатда илк ҳаракатларини бошлагандир, аммо уларнинг шунчаки омади чопмаган. Айнан сизнинг компаниянгиз бундай истеъдодларни ушлаб қолиб, уларни ривожлантириши мумкин.

Манба: Rusbase

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий