13 iyun 11:23

Иш жойидаги низоларни қандай бартараф этиш мумкин?

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Иш жойидаги тўқнашувлар нафақат профессионал қарама-қаршиликлар, балки шахсий сабабларга кўра содир бўлади. Қандай сабаб бўлишидан қатъий назар, эсингизда бўлсин – деярли ҳар доим сиз ўткир вазиятни бартараф эта оласиз.

Ўзаро алоқани дарҳол тушунтиришга киришманг. Рақибингиз сал ҳовуридан тушиши учун суҳбатни бошқа вақтга кўчиринг. Сиз эса бу вақтда хатти-ҳаракатларнинг тактикасини ўйлаб кўрасиз.

Муаммонинг конструктив ечимига эътиборни қаратинг, ўзаро танқид ва босимдан ташқарига чиқишга ҳаракат қилинг. Шундай қилиб, сизга бўладиган ўткир ҳужумларни эътиборга олмайсиз ва суҳбатдош билан шу мавзу доирасида хотиржам мулоқот қилсангиз бўлади.

Манипуляцияга берилманг. Баъзан рақибнинг ягона мақсади сизни ҳиссиётларга олиб боришдир. Ҳақорат ва танқидларга жавоб бермаслик, ўзингизни назорат қилишни йўқотмай, ҳатти ҳаракатларни давом эттириш муҳим саналади.

Хотиржамликни сақланг ҳамда нутқингиз баҳсга олиб бормаслиги, бошқа томон далилларингизни эшитиши учун нутқни ўртача даражасини сақланг.

Тўғри сўзларни танланг. «Ҳа, лекин», «Мен сизни тушунаман», «Бу осон иш эмас» ва бошқалар низоларда эътироз ва қарама-қаршиликни камайтиришга ёрдам беради.

Манба: MEPARTNERS

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий