01/11/2017

iPhone X`даги Face ID технологияси бир хил қиёфадаги эгизакларни ажрата олмайди

Бундан бир неча ой муқаддам Apple компанияси томонидан тақдим этилган ромсиз iPhone X смартфони 2017 йилнинг энг инновацион қурилмаси сифатида эътироф этилмоқда. Смартфонда бармоқ изини аниқлайдиган сканер ўрнига юзни таниш технологияси қўлланган. Гарчи компания томонидан Face ID технологияси Touch ID`га қараганда икки баробар хавфсиз деб айтилаётган бўлса-да, у бир хил қиёфага эга эгизакларнинг юзини танишда муаммога дуч келиши исботланмоқда.

Apple ҳозирча ушбу синовларга ўз муносабатини билдирмади.

Қуйида iPhone X`даги Face ID технологияси эгизаклар билан синалган видеони эътиборингизга ҳавола этамиз.
Made on
Tilda