11/11/2017

Баъзи фойдаланувчилар iPhone X экранида яшил чизиқ пайдо бўлганидан шикоят қилишмоқда

Ҳозиргача энг камида 20 нафардан ортиқ iPhone X фойдаланувчилари унинг экранида яшил чизиқ пайдо бўлганидан шикоят қилишди, деб ёзмоқда VC нашри. Бундай шикоятлар асосан Твиттер ижтимоий тармоғида ёки Apple`нинг мижозларни қўллаб-қувватлаш хизматига тегишли ҳамжамиятларида ёзилган.

Носозлик қурилмадан бир неча кун фойдалангандан кейин пайдо бўлмоқда, энг қизиғи, бунда смартфонга ҳеч қандай зарар етказилмагани қайд этилган. Ҳатто телеофнни қайта ёқиб ўчириш ҳам экрандаги чизиқни тбартараф қилмаяпти, дейилади хабарда.

Ҳозиргача АҚШ, Канада, Польша, Австралия каби давлатларда истиқомат қилувчи мижозлар бундай муаммо юзасидан шикоят қилишган, бу эса ушбу носозлик муайян партияга хос эмаслигини тасдиқлайди.
iPhone X фойдаланувчиларидан бирининг Твирттерда қолдирган хабарига кўра, у мазкур носозлик бўйича Apple`нинг техник томондан мижозлар қўллаб-қувватлаш марказига мурожаат қилган ва марказ унга смартфонни алмаштириб берган.

Бундан бир йилча илгари Samsung Galaxy S7 Edge фойдаланувчилари ҳам шунга ўхшаш ҳолат бўйича эътироф билдиришган эди. Экспертларнинг ёзишича, экранга турли рангдаги чизиқларнинг пайдо бўлиши OLED матрицаларга хос муаммолардан бири экан.
.
Made on
Tilda