18/07/2017

Мана сенга олам-олам iPhone: Хитойда танасига 102 та iPhone боғлаган аёл божхонада ушланди

Хитойда бундай ҳолат биринчи марта содир бўлаётгани йўқ. 2015 йилда бир бир эркак 146 та ан шундан маркадаги қурилмаларни божхонадан олиб ўтаётганда тўхтатиб қолинган, деб хабар бермоқда Hi-Tech.Mail.Ru.

Apple смартфонлари Хитойга қарагандан қўшни Гонконгда бир қадар арзон нархда сотилади. Шу боис бўлса керак мазкур смартфонлар контрабандаси ушбу ҳудудда кўп кузатилади. Гонконг билан асосий ўтказиш пунктларидан бири жойлашган Хито йнинг Шенчжен шаҳрида божхона ходимлари бу гал танасига 102 дона iPhone ва 15 та ўта қимматбаҳо қўл соатларни боғлаб, уларни Хитойга ўтказишга уринган аёлни ушлаб қолишди. Ушбу маҳсулотларнинг жами оғирлиги 20 килограммни ташкил этади.
Аёл айнан қайси iPhone моделларини олиб ўтмоқчи бўлганига аниқлик киритилмаган. Бироқ товарларнинг умумий нархи 100 минг АҚШ долларига тенглиги айтилмоқда.

Made on
Tilda