18/09/2017

iPhone 8 ва 8 Plus Тошкентда қачон сотувга чиқиши ва нархи маълум бўлди

Шу йилнинг 12 сентябрь санасида расмий тақдимоти ўтказилган iPhone 8 ва 8 Plus 22 сентябрдан бошлаб сотувга чиқарилади.

Repost нашри мазкур моделдаги смартфонларнинг Тошкент дўконларидаги нархини маълум қилди. Ҳозирда iTashkent дўкони қуйидаги нархларда сўнгги Apple флагманларига буюртмаларни қабул қилмоқда, деб ёзмоқда Repost:

  • iPhone 8 64 — 8 610 000
    iPhone 8 256 — 9 430 000
  • iPhone 8 Plus 64 — 9 840 000
    iPhone 8 Plus 256 — 10 660 000
Смартфонлар юртимизда тахминан 24-29 октябрда сотувга чиқади. Олдиндан буюртма бермоқчи бўлганлар iTashkent дўконида умумий сумманинг 10-20% фоизини депозит сифатида киритиб, буюртмани расмийлаштиришлари мумкин.
Made on
Tilda