21/09/2017

Apple iPhone 8 Samsung Galaxy Note 8 фаблетини Хитойдан ҳайдаб чиқармоқчи. Бунда унга ким ёрдам беряпти?

Хитойда шу кунга қадар Samsung Galaxy Note 8 фаблетига 20 минг атрофида олдиндан буюртма берилган, бироқ ушбу фаблетдан кейинроқ намойиш этилган Apple iPhone 8 моделига эса олдиндан берилган буюртмалар сони 4 миллиондан ошиб кетган, дейилади Business Korea нашрининг хабарида.

Кутилмаганда Samsung компаниясининг Galaxy Note 8 фаблети Хитойда у қадар оммалашмаяпти, фаблет хитойликларда ижобий таассурот қолдирмаяпти. Бунга сабаб сифатида унинг қиммат нархи (1060 АҚШ доллари) ва олдиндан буюртма бериш пайтида 15 доллар тўланиши талаб қилиниши (шу йўл билан Samsung ишлаб чиқарилиши зарур бўлган Galaxy Note 8 миқдорини аниқламоқчи) кўрсатилмоқда. Apple iPhone 8 смартфонига олдиндан буюртма бериш вақтида эса ҳеч қандай бўлов талаб қилинмайди.

Бундан ташқари, хитойликлар миллий компанияни қўллаб-қувватлаш учун 1060 долларлик Samsung Galaxy Note 8 фаблетини эмас, балки 550 доллар турадиган Xiaomi Mi Mix 2 қурилмасини харид қилишмоқда. Бироқ, айнан мана шу сабаб нега АҚШ брендини четлаб ўтмоқда – умуман тушунарсиз, деб ёзилмоқда мақолада.
Made on
Tilda