10/09/2017

Видео: мустақил равишда iPhone 6s йиққан ҳаваскор iPhone 7 моделига 3,5 мм уяни қайтарди

Apple компанияси йили тақдим этилган iPhone 7 моделидан 3,5 миллиметрли уяни олиб ташлаган эди. У корпусда жой етишмаслиги ва қурилманинг сувга чидамли бўлганини бунга сабаб қилиб кўрсатган эди.

Бироқ аввалроқ мустақил равишда iPhone 6s моделини йиққан ҳаваскор Стенли Аллен бу гал iPhone 7 моделига 3,5 мм уяни жойлашга муваффақ бўлди. Стенли бу иш учун тахминан тўрт ой вақт сарфлаган, дейилади хабарда.

Стенли Аллен корпус ичидаги компонентларни бошқача тарзда жойлаб, чап бурчакка 3,5 мм уяни қўшиш мумкинлигини исботлади. Бироқ у бир вақтда ҳам мусиқа тинглаш, ҳам қурилмани зарядлаш хусусиятини қўшиш уддасидан чиқолмаган.
Made on
Tilda