25 мая 10:50

iPhone X камераларининг объективлари дарз кетмоқда

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Apple мижозларни қўллаб-қувватлаш форуми ва Reddit ижтимоий янгиликлари саҳифасида сўнгги ўтган бир неча ой ичида iPhone X камерасининг дарз кетувчи объективлари билан боғлиқ салбий ҳолатларга нисбатан фойдаланувчиларнинг шикоятлари сони ошиб кетди.

Бундан ташқари, ушбу муаммога дуч келган фойдаланувчиларнинг маълум қилишларича, Apple кафолат бўйича муаммони бартараф қилишдан бош тортиб, бунинг ўрнига қурилмани тўлиқ алмаштириш учун пул талаб қилмоқда. Фойдаланувчилардан бирининг айтишича, чакана савдо қилувчи Apple Store дўконида муаммони ҳал қилиш учун ундан 549 доллар тўлаш талаб қилишган.

Бундай ҳолатларда объектив синиқлари смартфонлар ерга тушиб кетишидан деб тахмин қилиш қийин эмас, лекин фойдаланувчилар смартфон синишига унинг тушиб кетиши сабаб бўлмаганлигини тасдиқлашмоқда. Айримлар бу синиқларга совуқ об-ҳаво ва ҳароратнинг кескин тушиб кетишини сабаб қилиб кўрсатишган. Бошқалар эса иссиқ об-ҳаво шароитларида ҳам синиқлар ҳосил бўлаётганлигини маълум қилишмоқда, малайзиялик ва гавайилик фойдаланувчилар шулар жумласидан. Бундай синиқлар ярим йил ёки бир ой фойдаланишдан сўнг ҳам пайдо бўлиши мумкин.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий