5 iyun 14:02

iOS 12 эски моделларга тезроқ ишлаш имкониятини беради

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Куни кеча Сан Хоседа ташкил қилинган ҳар йилги конференция доирасида Федериги янги тизим аввалгисидан икки марта тезроқ ишлашини айтди.

Apple технологик компанияси iPhone ва iPad учун оҳирги операцион тизимни тақдим қилди. Компания етакчи вице президенти Крейг Федеригининг айтишича, iOS 12 iPhone 6 каби эски моделларга тезроқ ишлаш имкониятини беради.

Куни кеча Сан Хоседа ташкил қилинган ҳар йилги конференция доирасида Федериги янги тизим аввалгисидан икки марта тезроқ ишлашини айтди.

Крейг Федериги, Apple компаниясининг дастурий таъминот яратиш бўйича етакчи вице президенти:

– Янги операцион тизимда биз асосий урғуни тезликка қаратдик. Дастгоҳингиз тезроқ ишлаши учун ҳаракат қилдик. Асосийси, iOS 12 2013 йилдан кейин ишлаб чиқарилган барча моделлар учун тўғри келади. Яна бир эътиборли жиҳат шундаки, биз орттирилган реалликнинг янгича форматини яратдик. USDZ номини олган формат почта ёки матнга 3D графикаларни қўшиб жўнатиш имконини беради. Кейинчалик ушбу объектларни реал ҳаётга ўтказса бўлади.

Конференция доирасида Apple орттирилган реалликда ишлайдиган янги иловаларни ҳам тақдим қилди.

 

Манба: UzReport

 

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий