28 мая 10:27

Интернет-дўкон очишдаги хатоликлар

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Интернет дўкон очаётган ҳар бир одам ҳамма нарсани тўғри бажараяпман, деб ўйлайди. Ахир, у кўплаб адабиётларни ўқиб, дўстлари билан суҳбатлашиб, бир дунё маслаҳатлар олади ва биринчи вазифани бажаришга киришади. Бир томондан, ким иш қилмаса, хато қилмайди, бироқ бошқа томондан, жуда мураккаб хатоликларни бартараф этиш ва анча аввал ҳал қилинган муаммоларга дуч келмаслик учун олдиндан ғамхўрлик қилиш жуда яхши.

1. Ишни жуда узоқ бошлаш

Ҳа, ҳа, бу бўлажак кўплаб тадбиркорларнинг муаммосидир. Кўпинча ўз Интернет-дўконини яратиш ғояси тўсатдан пайдо бўлади ва бўлажак тадбиркор бу каби бизнесни очиш учун адабиётларни ўрганишга киришади. Бу тўғри. Ўқиш жараёнида дизайнни ишлаб чиқишингиз, тайёрлашингиз ва уни маъмурий тизимга улашни ўрганасиз. Пулни иқтисод қилиш мақсадида ўзингиз кимнингдир пулли ёки бепул ёрдамисиз очишни хоҳлайсиз. Бунда ўрганган билимларингизга суянасиз.

Натижада, материалларни ўрганиш учун бир неча ҳафталар ёки ҳатто ойлар кетади, бироқ иш бошланмай қолаверади. Интернет-дўконни очишнинг асосий схемаси ва тамойилларини ўқинг. Сиз ишни бошлаш учун дарҳол ҳамма нарсани етарли даражада тушуна бошлайсиз.

2. Офис очиш

Кўпчилик офис Интернет-дўкон учун зарур деб ҳисоблайди.  Бунга қўшиламиз. Лекин офис сиз сотадиган асосий жой эмас ва шунинг учун бошиданоқ зарур бўлган нарса деб ҳисобламаслик керак. Бундан ташқари, офисни ижарага олиш бошланғич бюджетнинг катта қисмини “еб қўяди”. Иш бошлагандан сўнг 3-4 ойидаёқ маҳсулот ёки реклама сотиб олиш учун етарли айланма маблағ бўлмай қолади.

Ўз бизнесингизни заруриятга қараб ривожлантиришга ҳаракат қилинг ва бошидан бошлаб барча жиҳатларни қамраб олишнинг ҳожати йўқ. Агар бўлажак етказиб берувчи ёки йирик харидор билан учрашув зарурияти туғилса, уни офисда ёки конференц-залда ташкил қилинг. Агар офис маҳсулот етказиб бериш учун очилса, бошланишда курьерлик хизматларига мурожаат қилишни маслаҳат берамиз. Етказиб бериш хизмати қимматга айланмайди.

3. Иш бошланишида катта ҳажмда харид қилиш

Кўпчилик ҳар қандай маҳсулот билан ишлашга киришганда тезда уни тезда сотиш умиди билан етказиб берувчилардан катта миқдорда сотиб олишади. Аммо режаларга қуйидагилар ҳалақит қилиши мумкин:

·        Харидорлар талаби пасайиши;

·        Маҳсулотларнинг мавсумийлиги;

·        Ушбу турдаги маҳсулотга бўлган талабни қондириш;

·        Бошқа омиллар.

Шунинг учун дастлабки харидингиз ортиқча маҳсулот билан боғлиқ вазият юзага келмайдиган тарзда амалга оширилиши керак. Етказиб берувчи билан ишлаш схемасига қараб сиз қуйидаги имкониятлардан бирини танлашингиз мумкин:

Агар сиз фақат ўз омборингиз билан ишласангиз, ҳар бир номдаги маҳсулотдан 3-5 тасини сотиб олинг. Қимматбаҳо буюмлар 1-2 дона бўлиши мумкин. Кейин биринчи савдо сифатида нима сотилиши ва нима сотилмаслигини тушунасиз. Келажакдаги харидларни тузатиб боринг;

·        Агар сиз ҳам ўз омборингиз, ҳам етказиб берувчининг омбори билан ишласангиз, кафолатланган ишлов берилган маҳсулотни харид қилинг ва қолган қисмини сайтга сотиб олиш имконияти билан жойлаштиринг. Олинган натижаларга кўра, келгусида ҳар бир нарса қанча миқдорда сотиб олиниши аниқроқ ва тушунарли бўлади;

·        Агар сиз фақат етказиб берувчининг омбори билан ишласангиз, етказиб берувчининг сотилмай қолган маҳсулотларини кузатишингиз керак.

4. Фақатгина битта етказиб берувчилар билан ишлаш

Ишни энди бошлаганда битта етказиб берувчи билан ишлаш мумкин, лекин вақт ўтиши билан улар рўйхатини кенгайтиришга ва бизнесингизнинг самарадорлигини оширишга ҳаракат қилинг. Ахир, агар асосий ва ягона етказиб берувчи маҳсулот билан боғлиқ муаммоларга дуч келса, сиз бутунлай муаммоларга ўралашиб қоласиз.

Ўзингиз бемалол ишлаб чиқаришингиз мумкин бўлган маҳсулотларни сотиб олсангиз, мазкур ишлаб чиқаришга қўл уришингиз мумкин. Бунга қуйидаги ажойиб мисолни келтирамиз – бир дўстимиз интернет-дўкон орқали паспортлар ва карточкалар учун ғилофлар сотишни бошлади. Вақт ўтиши билан, бизнеси арзирли натижаларга чиққач, у шунчаки асбоб-ускуналар сотиб олиб, маҳсулотларининг асосий қисмини ўзи мустақил ишлаб чиқаришни бошлади. Айтиш керакки, унинг даромадлари сезиларли даражада ошди.

5. Фақат Хитой билан ишлаш

Ушбу хато қисман аввалги банддан келиб чиқади. Барчани Хитой (турли ассортименти ва ранг-баранг нархлари билан) жалб қилади. Аммо Хитой билан ишлашда фақат катта камчилик мавжуд – маҳсулотларни етказиб бериш бир ойдан ортиқ давом этиши мумкин. Масалан, Янги йил савдоларига тайёргарлик кўраётганда, сизнинг юкларингиз фақатгина Янги йил байрамидан сўнг келиши мумкин, чунки транспорт хизматлари жуда банд бўлади, катта ҳажмдаги юкларни ташийди.

Бир тадбиркор шунга ўхшаш муаммога дуч келганида, ечим аниқ эди – Россиядан маҳсулотни қимматроқ нархларда сотиб олиш. Одатда бу сизни худди шундай вазиятда қутқарадиган ва Интернет-дўконни ушбу хатодан ҳимоя қиладиган ягона ечимдир.

6. Буюртма учун фақат нақд тўлов қабул қилиш

Солиқ ҳисоботлари бўйича даромадларини минимал кўрсатишга интилиб, кўплаб Интернет-дўконлари касса чекини урмасдан нақд пул қабул қилишади (баъзилари касса чеки ўрнига маҳсулот чекини беришади).

Ҳа, албатта, нақд пул узоқ вақт давомида харидор ва Интернет-дўкон ўртасида энг машҳур тўлов воситаси бўлиб қолади. Бироқ, интернет дўконга тўловнинг энг кўп йўлларини тақдим этиш ҳам сотиб олиш эҳтимолини сезиларли даражада оширади.

·        Бундан ташқари, сиз VISA ёки MasterCard карталари орқали тўловни ўрнатган бўлсангиз ва ўз сайтингизда уларнинг логоларини жойлаштирсангиз, бу сизда ишонч даражасини сезиларли даражада оширади.

Қуйидаги тўлов турларини йўлга қўйиш зарур:

• нақд пул;

  • WebMoney;
  • Яндекс.Деньги;
  • Пластик карталар.

7. Интернет-дўконни очишда ўзига курьерлар ёллаш

Агар сиз ўзингизга курьерларингиз ёллашга қарор қилсангиз, сиз қуйидаги муаммоларга дуч келишингиз мумкин:

• ходимларни рўйхатга олиш;

• жавобгарликни ошириш;

• маҳсулотни йўқотиш, сохта пул курюраларини қабул қилиш;

• виждонсиз курьерлар.

Ушбу муаммоларнинг барчасини Интернет-дўконларига ташқаридан курьерлик хизматини боғлаш йўли билан ҳал қилиш мумкин. Шартномада юк ва бошқа кафолатлар учун курьерлик хизмати жавобгар бўлиши ёзилади, сизни эса ҳар доим кераксиз стрессдан қутқаради.

 

Манба: MePartners

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий