14 noyabr 12:30

“Intel” ўзининг илк 5G-модемини қачон чиқаришини маълум қилди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

“Intel” компанияси мобил 5G-чипсетлар бозорида “Qualcomm” монополияси ўрнатилмаслиги учун ўзининг янги 5G-модеми — XMM 8160 чипсетини ишлаб чиқаришни ярим йилга тезлаштиришни режаламоқда, деб ёзади Turon24.

Компания режаларига кўра, чипсет 2019 йилнинг иккинчи ярмида чиқарилиши ва смартфонлар, персонал компьютерлар ва уйдаги кенг полосали уланиш учун сониясига 6 гигабит тезликни таъминлаб бериши лозим. Айни вақтда у LTE ва ундан ҳам эскироқ алоқа тармоқларини ҳам қўллаб-қувватлайди.

Лекин “Intel” модеми базасидаги тайёр ечимлар бозорда дарҳол пайдо бўлмайди. Чип тахминан бир йилдан кейин чиққани билан, унда ишлайдиган қурилмалар 2020 йилнинг биринчи ярмигача чиқмайди. Хусусан, “Intel” чипи ўрнатилган 5G-iPhone’лар икки йилдан сўнг чиқиши ҳақидаги миш-мишлар ҳамон ҳақиқатга яқин.

Шундай қилиб, 2019 йилда намойиш этиладиган кўплаб янги 5G-қурилмалар “капоти остида” айнан “Qualcomm”нинг чипи бўлишини ҳозирдан ишонч билан айтиш мумкин. Асосий рақобатчисида тайинли ечим пайдо бўлгунига қадар бозорни тўлдириб ташлаш учун “Qualcomm” ихтиёрида бир йил бор.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий

5G технологиясидаги илк қўнғироқ муваффақиятли амалга оширилди

5G технологиясидаги илк қўнғироқ муваффақиятли амалга оширилди

6 aprel 9:55

Ўзбекистонда 5G қачон ишга туширилиши маълум бўлди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins. Бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоизи мобиль алоқа билан таъминланган. Мобиль алоқа операторлари 2025 йилга бориб Ўзбекистонда тижорат 5G тармоғини ишга туширади. «Халқ сўзи» нашрининг ёзишича, бу ҳақда GSMA халқаро ассоциацияси ҳисоботида айтиб ўтилди. Маълумотларга кўра, 2018 йилнинг 6 ойи мобайнида Ўзбекистонда 690 км. оптик толали алоқа […]

5 noyabr 12:01