09/08/2017

Intel 21 августда саккизинчи авлод Core процессорларини тақдим этади

Intel компанияси Core процессорларининг кейинги авлоди қачон намойиш этилишига аниқлик киритди, деб хабар бермоқда Intel NewsRoom сайти. Унга кўра Coffee Lake номи билан юритиладиган саккизинчи авлод процессорлари жорий йилнинг 21 август санасида намойиш этилади.

Ҳозирча компания Coffee Lake ҳақида батафсил ахборот тарқатмаган, у янги авлоддаги чипларнинг юқори самарадорликка эгалиги ва виртуал реаллик режимини қўллаб-қувватлашига ишора қиладиган хабарлар билан чекланган, холос.
Coffee Lake чиплари худди еттинчи авлод чиплари каби (Kaby Lake) 14-нанометрли ишлаб чиқариш жараёнига асосланади, бироқ янги чиплар олдингисига қараганда 15% тезроқ ишлаши тасдиқланган.
Made on
Tilda