30/06/2017

Instagram изоҳларда спамни фильтрация қилиш функциясини ишга туширди

Instagram фотосервиси постлар ва жонли эфирлардаги изоҳларда пайдо бўладиган спамларни блоклаш функциясини ишга туширди, деб ёзмоқда vc.ru нашри. Фильтр ҳозирча 9 та тилни қўллаб-қувватлайди.

Спамга қарши кураш тизими машинавий ўрганиш технологияси асосида ишлайди. Ушбу технологияни яратиш вақтида компания миллионлаб баҳоланган изоҳлардан фойдалаанган. Ҳозирда тизим "iPhone ютиб олиш учун обуна бўлинг" сингари изоҳларни ўчирш хусусиятига эгадир. Албатта, вақт ўтган сари ушбу технологиянинг самарадорлиги ортиб бориши кутилмоқда.
Instagram ҳақоратли ёки ноўрин изоҳлар билан қарши курашда ҳам шунга ўхшаш тизимдан фойдаланади. Тизим 2016 йилда ишга туширилган эди. Ҳозирча мазкур тизим фақат инглиз тилида ишлайди.

Бундан ташқари, фойдаланувчилар алоҳида постлар учун изоҳларни ўчириб ташлаш ёки ўчириб қўйишлари ҳам мумкин бўлди.
Made on
Tilda