02/10/2017

Дунё бўйлаб 80 дақиқа: Илон Маск самолётлар ўрнига ракеталардан фойдаланишни таклиф қилмоқда

SpaceX компанияси директори Илон Маск жаҳон бўйлаб йўловчиларни ташиш учун самолётлар ўрнига ракеталардан фойдаланишни тавсия қилмоқда. Унинг айтишича, бундай усул ёрдамида дунёнинг энг узоқ нуқталарига бир соатда етиб бориш мумкин экан.

Бунинг учун Маск самолётлардан бир неча баравар тезроқ учиш хусусиятига эга бўлган ерга қайтадиган ракета ва космик кемаларни ишлатиш ғоясини илгари сурмоқда, деб ёзади Gagadget нашри. Ўз ғоясининг реал эканлигини тасдиқлаш учун Маск сув ҳавзасига ўрнатилган учишга тайёр ракеталар акс этган видеороликни ҳам намойиш қилган.

Роликка кўра Нью-Йоркдан Шанхайгача ракетада 39 дақиқада, Гонконгдан Сингапургача 22 дақиқада учиб бориш имконияти мавжуд. Ҳозирча ушбу лойиҳа қачон амалга оширилиши ҳақида бирор маълумот берилмаган.
Made on
Tilda