20 dekabr 18:42

Илон Маск Лос-Анжелес остидаги ер ости туннелини очиб берди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Америкалик тадбиркор ва миллиардер Илон Маск Лос-Анжелес остида ўзининг яна бир компанияси – The Boring Company’нинг биринчи туннелини очди.

Бу автомобилчиларга тезроқ ва тирбандликларсиз ҳаракатланиш имконини берадиган биринчи туннел бўлди.

© REUTERS / Robyn Beck/Pool

Маск томонидан тақдимот маросимида маълум қилинишича, туннелда тез ҳаракатланиш учун автомобиллар керак бўлганда чиқариладиган ва керак бўлмаганда олинадиган ён ғилдираклар билан жиҳозланади. Бу технологияни Маск ўзининг Tesla автомобилида намойиш этиб берди. Унинг айтишича, бундай ғилдиракларни бошқа маркалардаги автомобиллар учун ҳам тайёрлаш ва ўрнатиш мумкин.

«Бу тезлик билан шаҳар бўйлаб телепортация бўлаётганга ўхшайсан», деган у.

Ушбу туннелда ўртача ҳаракатланиш тезлиги соатига 240 километрни ташкил этади.

SpaceX бош офисидан бошланиб Лос-Анжелеснинг 120-кўчасида тугайдиган туннелнинг ҳозирча 3 километри очилган. Илон Маск келгусида Лос-Анжелес бўйлаб ҳайдовчисиз бошқариладиган автобуслар ва шахсий автомобилларга мўлжалланган ер ости йўлларини бунёд этишни режалаштирмоқда.

Қайд этиш керакки, туннел дастлаб автомобиллар учун мўлжалланган, бироқ кейинроқ Маск концепцияни пиёдалар, жамоат транспорти ва велосипедчилар фойдасига ўзгартирган.

Вақт ўтиши билан туннелдан тезюрар йўловчи капсулалари ҳаракатлана бошлайди.

Синов туннели қурилиши учун The Boring Company 10 миллион доллар сарфлаган.

Маск 2016 йил охирида бурғилаш ишлари билан шуғулланадиган The Boring Company компаниясига асос солганди. Биринчи туннел қурилиши ишлари 2017 йил июнида бошланганди. Компания транспорт ўтиши учун ер остидан 3,2 километр масофани қазиб, тайёрлади.

Ушбу лойиҳа бутун шаҳар бўйлаб қуриладиган туннел тармоғининг шоҳбекати ҳисобланади. Лойиҳа бутун Америка бўйлаб давом эттирилиши ва кейинги босқичда Техас ҳамда Сан-Францискода ҳам шундай туннеллар қурилиши мумкин.

 

Манба: KUN

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий

Элон Маскка дунёдаги энг катта маош тайинланди

Элон Маскка дунёдаги энг катта маош тайинланди

23 mart 15:37

«Телба» Илон Маскнинг Tesla’си дунё автосаноатини «дафн этади»ми?

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins. Жасур ғоялар инсониятни доим олдинга силжитиб келган. Биз кундалик турмуш тарзида фойдаланаётган қулайликларнинг ҳар бири ўз вақтида бирор «телба»нинг хаёлий «маҳсулоти» бўлган. Деярли ҳар бир «телба» ўз ғояси туфайли «ақли расо»лар томонидан мазах қилинган, даккилар эшитган. Ғоя ҳаётга татбиқ этилгандан сўнг эса дакки берувчилар ҳеч нарса кўрмагандек […]

22 oktyabr 17:38

Маскка Tesla’ни сотиб олишда ким ёрдам бериши айтилди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Саудия Арабистони суверен жамғармаси Tesla акцияларини харид қилиш бўйича компания раҳбарияти билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Bloomberg манбаларга таянган ҳолда хабар қилмоқда. Агентлик маълумотларига кўра, фонд Tesla асосчиси Илон Маскка компанияни акциядорлардан сотиб олишига ёрдам бериши керак бўлган келишувда иштирок этмоқчи. Таъкидланишича, Саудия Арабистони шу тарзда нефть бозоридаги […]

14 avgust 18:35