18/08/2017

Strategy Analytics иккинчи чоракнинг энг оммабоп смартфонлари номини эълон қилди

Strategy Analytics компанияси ўтказган тадқиқот натижаларига кўра смартфонлар сотуви 2017 йилнинг 2 чорагида 5,5 фоизга ўсган ва жами 340,4 млн донани ташқил этган. Жорий даврда, тадқиқотда айтилишича, Apple iPhone 7 энг оммабоп смартфон номини сазовор бўлган ва унинг савдо кўрсатқичлари 16,9 млн (жами миқдорнинг 4,7 фоизи) донага тенг бўлди, деб ёзмоқда 3D News.

Оммабопликда мазкур даврда Apple iPhone 7 Plus иккинчи ўринни эгаллади (15,1 млн – 4,2%).

Оммабоплик рейтингида учинчи ва тўртинчи ўринларни Apple'нинг ашаддий рақобатчиси Samsung компаниясига тегишли моделлар, аниқроғи, Samsung Galаxy S8 ва Samsung Galaxy S8 Plus банд этишган. 2017 йилнинг 2 чорагида Samsung Galаxy S8 жами бўлиб 10,2 млн дона (2,8%) ва Samsung Galaxy S8 Plus эса 9 млн дона (2,5%) сотилган. Ушбу тадқиқот натижаларига кўра Android смартфонлар орасида Samsung компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ушбу икки флагман энг оммабоп моделлар деб топилган.

Мазкур рўйхатнинг 5 поғонасида энг қизиғи флагман модель эмас, балки арзон смартфонлар қаторига кирадиган Xiaomi Redmi 4A келмоқда. Ушбу смартфон ўтган чоракда 5,5 млн дона сотилди (1,5%).
Made on
Tilda