08/11/2017

Ичидаги сувни микроблардан тозалайдиган термос яратилди (видео)

Quartz деб номланаётган бутилка ташқи томондан оддий контейнер идишга ўхшайди, бироқ унинг ичига ўрнатилган ультрабинафша лампа сувни тезкорлик билан турли микроблардан тозалашга ёрдам беради, деб ёзади Hi-Tech.Mail.Ru

Бутилканинг сиғими – 0,5 литр. Бундай ҳвжмдаги сувни микроблардан тозалаш учун УБ-лампани бир дақиқа давомида ёқиб қўйиш керак бўлади. Бутилкага ўрнатилган батарея бир зарядда тахминан 2 ой давомида ишлаши мумкин.

Ушбу гаджетдан, лойиҳа муаллифларининг қайд этишича, исталган жойда фойдаланса бўлади. Ушбу термосни ишлаб чиқариш учун керакли маблағ ҳазирда Kickstarter платформасида йиғиб бўлинган. Унинг нархи тахминан 59 долларни ташкил қилиши ёзилмоқда.
Made on
Tilda