11 iyul 23:05

IBM дастурий таъминот ишлаб чиқарувчисини рекорд нархга сотиб олди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Компьютер хизматлари кўрсатувчи дунёдаги энг йирик компания International Business Machines Corp. (IBM) дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи Red Hat Inc. компаниясини 34 млрд долларга сотиб олди.

Бу битим IBM тарихидаги энг йириги ва тармоқдаги энг йирикларидан бири бўлди.

Red Hat’ни бош ижрочи директори Жим Уайтхерст бошқараверади, бироқ энди у IBM бош ижрочи директори Жинни Рометтига бўйсунади. Red Hat бош қароргоҳи аввалги жойида – Роли шаҳрида қолади.

Red Hat харидидан кейин булутли бизнесга IBM’нинг чорак тушуми тўғри келади. Дастурий таъминот компаниясининг февралда якунланган молиявий йил натижалари бўйича тушуми 15 фоизга ошиб, 3,4 млрд долларни ташкил қилган. Март-апрель ойларида ҳам тушум 15 фоизга ошган.

IBM капиталлашуви охирги 12 ой ичида 3,9 фоизга камайган, бироқ жорий йил бошидан 22,6 фоизга ортиб, ҳозирда 124,6 млрд долларни ташкил қилмоқда.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий

IBM дунёдаги биринчи тижорий квант компьютерини тақдим қилди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.АҚШнинг IBM компанияси маълумотларни қайта ишлаш учун квант механикаси ҳодисаларидан фойдаланувчи янги суперкомпьютери – Q System One’ни тақдим қилди. Янги компьютер яқин икки йил ичида оддий компьютер ўрнини эгаллаши даргумон, чунки қалинлиги бир сантиметрдан кўпроқ бўлган боросиликат ойнадан бажарилган ва 2,7 метрга 2,7 метр ўлчамга эга. Унда […]

10 yanvar 23:40