8 oktyabr 15:52

Иқтисодиёт йўналишида Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Америкалик Уильям Нордхаус ва Пол Ромер жорий йилда иқтисодиёт йўналиши бўйича Нобель мукофотига лойиқ деб топилди.

77 ёшли Нордхаус иқлим ўзгаришларини узоқ муддатли макроиқтисодий таҳлилга интеграциялаштиргани, 62 ёшли Ромер эса технологик инновациялар интеграцияси учун ана шундай юксак совринга сазовор бўлди.

Йель университетини битирган Нордхаус 1967 йилдан буён мазкур олий ўқув юртида ишлаб келяпти. Америка иқтисодий уюшмасининг фахрий аъзоси ҳисобланади.

Ромер 2016-2018 йилларда Жаҳон банки бош иқтисодчиси бўлган. Айни пайтда Нью-Йорк университети бизнес мактабининг иқтисодиёт фани профессоридир.

Нобель мукофотини жорий йилги тантанали топшириш маросими 10 декабрь куни Стокгольм шаҳрида ташкил этилади.

 

Манба: XS.UZ

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий

Харуки Мураками Нобел мукофоти муқобилидан воз кечди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Япониялик ёзувчи  Харуки Мураками адабиёт бўйича 2018 йилда Нобель мукофоти ўрнига таъсиси этилган муқобил мукофотдан воз кечди, деб хабар қилмоқда Kyodo агентлиги. Хабарда айтилишига кўра муаллиф Швециянинг Янги академияси билан боғланиб унинг номзодини 2018 йил мукофот бериш мўлжалланган муаллифлар қисқа рўйхатидан (шорт-лист) чиқаришни илтимос қилган. Япониялик дунёга машҳур ёзувчи ўзининг […]

18 sentyabr 12:57