9 aprel 18:13

Hyperloop поезди саҳрода синаб кўрилди (видео)

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

2017 йилнинг охирида миллиардер Ричард Бренсон ўз маблағининг бир қисмини Hyperloop One тезюрар поездига сарфлашини маълум қилган, деб ёзмоқда Carzone сайти. Шундан сўнг лойиҳа номи Virgin Hyperloop One деб ўзгартирилганди.

Мана энди ушбу замонавий поезд синалгани видеоси интернетда пайдо бўлди. Бундан олдин дизайнерлар фантазияси ёки макет синови видеолари тарқалган эди. Инженерлар Мохаве чўлида ҳақиқий капсула билан ишламоқда.

Айтиш керакки, вакуумда ҳаракатланувчи поезд лойиҳасини тадбиркор Элон Маск илгари сурган. Унинг лойиҳасига мувофиқ поезд қувур ичида соатига 1200 км тезлик билан ҳаракатланиши керак.

Аввалига “Гиперлуп” Америкада ишга тушиши тахмин қилинди. Аммо ҳозир биринчи бўлиб Саудия Арабистони ва БААда пайдо бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий