06/07/2017

Huawei Mate 10 шу йилнинг октябрь ойида намойиш этилиши кутилмоқда

Хитойнинг Huawei компанияси ўтган йили тақдим этилган Mate 9 фаблетининг давомчисини шу йилнинг октябрь ойида тақдим этиши мумкин. Бу ҳақда Хитойнинг yeski.com медиа-ресурси Тайвандаги манбаларга асосланиб хабар тарқатган.

Ferra сайтининг қайд этишича, Huawei Mate 10 моделининг олд томони деярли ромсиз дисплей билан таъминланади. Ҳозирда Samsung Galaxy S8/S8+, Xiaomi Mi Mix каби флагманлар худди мана шундай экран билан жиҳозланган. Шунингдек, янги Huawei смартфонида яқинда Япониянинг JDI компанияси томонидан ишлаб чиқилган Full Active дисплейи қўлланилиши ҳам истисно қилинмаяпти. Қурилмага 6 дюймли пикселлар сиғими 2160х1080 (томонлар нисбати 18:9) бўлган экран ўрнатилиши мумкин.

Бундан ташқари, модель 3D сканерлаш хусусиятига эга қўш камера ва HiSilicon Kirin 970 процессорига эга бўлиши тахмин қилинмоқда.
Made on
Tilda