17 oktyabr 23:08

Huawei янги Mate 20 Pro смартфонини тақдим қилди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Хитойнинг Huawei компанияси янги Mate 20 Pro смартфонини тақдим қилди.

Смартфоннинг асосий камераси 40 Мпли, 20 Мпли ва 8 Мпли учта камерадан иборат. Қурилмада сув остида суратга олиш имкони мавжуд. Олд камера 24 Мпли бўлиб, юзни таниш ва таомнинг калориясини аниқлаш функциясига эга.

Смартфон тез қувватланишни қўллаб-қувватлайди: ярим соат ичида қурилмани 70 фоизга қувватлаш мумкин. Аккумулятори сиғими 4200 мА-соат. Шунингдек, қурилма симсиз қувватлашни ҳам қўллаб-қувватлайди.

Эътиборлиси, смартфоннинг устига бошқа смартфон қўйилса, у қувватлагич функциясини бажариши мумкин.

Янги смартфон корпуси чанг ва намдан ҳимояга эга. Қурилмада бармоқлар излари сканери экранда жойлаштирилган.

Смартфоннинг қолган кўрсаткичлари қуйидагича: 6,4 дюймли 1440х3120 пикселли AMOLED-дисплей, Kirin 980 процессори, 4 Гбдан 8 Гбгача тезкор хотира, 128 Гбдан 512 Гбгача ички хотира.

Mate 20 Pro’нинг базавий версияси (4 Гб тезкор хотира ва 128 Гб ички хотирага эга) нархи 799 евродан бошланади. Смартфоннинг қимматбаҳо версияси Mate 20RS ҳам тақдим қилинган. У 8 Гб тезкор хотира, 256 ёки 512 Гб ички хотирага эга бўлиб, мос равишда 1695 ва 2095 евро туради.

Смартфоннинг яна бир варианти Mate 20X бўлиб, у ўйинлар учун мўлжалланган. Қурилма сиғими 5000 мА-соатни ташкил қиладиган кучли батареяга эгалиги билан ажралиб туради.

 

Манба: KUN.UZ

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий

Huawei National Geographic билан бош соврини 10 минг евро бўлган Next Image мобил тасвирлар танловини эълон қилди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Huawei компанияси Next Image мобил тасвирлар танловини ўтказиш ҳақида маълум қилди, бу танлов бренд смартфонлари эгаларига ўзини кўрсатиш ва қимматли совғаларни ютиб олишига имкон беради. Ушбу танлов Марказий, Шарқий ва Шимолий Европани (Украина ҳам иштирок этади) қамраб олади ва қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади: • Портрет суратлар; […]

21 iyul 11:23

Samsung компаниясидан ўзиб кетган Huawei Россияда смартфонлар сотувида илк бор етакчилик қилди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Хитой компанияси Huawei, “Samsung”дан ўзиб кетиб, Россияда смартфонларни сотиш бўйича илк бор биринчи ўринга чиқиб олди, -деб ёзади бир нечта электроника ишлаб чиқарувчилари ҳамкорининг манбасига ҳавола билан “Ведомости”. Ушбу маълумотни ритейлерлардан бирининг ходими ҳам тасдиқлаган. 28 майдан 17 июнгача бўлган уч ҳафта давомида узлуксиз тарзда Honor суббренди […]

28 iyun 10:28

Huawei ҳиссиётларни таҳлил қилиш вазифасига эга ёрдамчини яратмоқда

Huawei ҳиссиётларни таҳлил қилиш вазифасига эга ёрдамчини яратмоқда

24 aprel 18:03

Huawei тўрт камерали юқори қувватли смартфон чиқармоқда

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Huawei компанияси ўзининг онлайн-магазинида Nova 3 смартфони тасвирланган саҳифа очди. Унинг афишаси кейинроқ бўлиб ўтиши мумкин, компания ҳозирдан 2018 йилнинг 18 июль санасида бўлиб ўтадиган тадбирга таклифнома тарқатиб ҳам улгурган. Смартфон iPhone X услубида экран кесимига эга ҳозирда урфга айланган рамкасиз дизайнда ишланган. У метал рамка ва […]

12 iyul 14:53

Хитойда санкциялар эҳтимолига Windows ва Android муқобиллари ишлаб чиқилди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Хитойнинг Huawei компанияси Android ва Windows операцион тизимлари ўрнини боса олувчи ўз операцион тизимини ишлаб чиқди. Бу ҳақда South China Morning Post нашрига таяниб Kun.uz хабар бермоқда. Хитойда смартфонлар сотиш бўйича етакчи бўлган компания ўз операцион тизимини яратиш устидаги ишларни АҚШ Хитойнинг ZTE компаниясига нисбатан тергов бошлагандан […]

30 aprel 12:37

«Huawei» компанияси телефонлари «Apple»дан энг яхши камерали смартфон мақомини тортиб олди

«Huawei» компанияси телефонлари «Apple»дан энг яхши камерали смартфон мақомини тортиб олди

12 fevral 13:58