13 avgust 8:57

Huawei “Яндекс”нинг “Алиса” сини ўзининг телефонларига қўллаши мумкин

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Huawei Mobile Services президенти Алекс Чангнинг сўзларига қараганда компаниялар мусиқа, такси, об-ҳаво хизматлари ва “Яндекс”нинг бошқа лойиҳалари бўйича ҳамкорликни муҳокама қилишмоқда, деб ёзади VC нащри.

Компаниялар “ҳамкорликнинг кенг кўламдаги масалалари”ни, жумладан — Huawei смартфонларига “Алиса” ни киритишни муҳокама қилишмоқда.

Huawei ни қизиқтираётган яна бошқа хизматлар — “Яндекс.Дзен” ва “Яндекс.Новости”.
Huawei вакиллари ҳозирча ҳамкорликнинг аниқ йўналишлари ҳақида гапиришга тайёр эмаслар, чунки музокаралар ҳали давом этмоқда. “Биз шунчаки икки ойлик ишлар бўйича хулоса қила олмаймиз”, — деб таъкидлайди Чанг.

Чанг Huawei ва “Яндекс” нинг музокаралари ҳақида РИА “Новости” ига маълумот берди.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий