15/08/2017

Смартфон сотувлари бўйича Huawei Apple`ни ортда қолдириши мумкин

China-Review нашрининг тайванлик смартфон компонентларини ишлаб чиқарувчи компаниялардаги манбаларга таяниб маълумот беришича, Хитойнинг Huawei бренди смартфон сотувлари бўйича 2017 йилнинг 3 чорагида Apple`ни ортда қолдириши мумкин экан.

IDC берган маълумотга кўра, Huawei жорий йилнинг 2 чорагида 38,5 млн дона смартфон етказиб бериб, жаҳон смартфон бозорининг 11,5 фоизига эгалик қилган. Ушбу даврда Huawei Apple`дан бор-йўғи 0,5 фоизга (2,5 млн дона смартфон) ортда қолган, холос.

Айни пайтда Huawei бренди остидаги смартфонлар сотуви Хитой ва Европада кутилмаган даражада жадаллашмоқда. Huawei 3 чоракда 40 млн дона смартфон етказиб беришни режалаштирган, бу эса Apple компанияси ушбу даврда сотувга чиқариши кутилаётган миқдордан бир қадар кўпроқдир.
Made on
Tilda