0308/2017

Баҳайбат хитойлик паҳлавон Huawei Honor Note 9 ҳақидаги тафсилотлар эълон қилинди

Хитойнинг Weibo тармоғида Huawei компанияси томонидан тайёрланаётган Honor Note 9 фаблетига тегишли айрим тафсилотлар ошкор қилинди. Ferra сайтининг маълум қилишича, қурилманинг олд томони ҳошиясиз дисплей билан банд бўлади. Ҳозирча экран диагонали маълум эмас, бироқ моделнинг ўтмишдоши бўлган Honor Note 8 моделида у 6,6 дюймни ташкил этади.

Смартфон Kirin 965 процессори асосида ишлайди, унга 6 ГБ оператив ва 64 ГБ доимий хотира ўрнатилиши кутилмоқда. Шунингдек, қурилма ҳар бири 12 Мп бўлган қўш асосий камера билан жиҳозланади, аккумулятор сиғими эса 4600 мА/соатни ташкил этади.

Қурилма жорий йилнинг сентябрь ойида намойиш эталиши айтилмоқда.
Made on
Tilda