14/09/2017

HP автоном ҳолатда 18 соат ишлайдиган EliteBook 1040 G4 ноутбукини сотувга чиқармоқда

HP компанияси бизнес-фойдаланувчилар учун Intel Kaby Lake платформасида ишланган EliteBook 1040 G4 ноутбукини намойиш қилди, деб хабар қилмоқда 3D News.

Қурилма 14 дюймли дисплей билан жиҳозланган, Full HD ва 4К аниқлик форматларида таклиф этилади. Айрим версияларда дисплей сенсорли бўлиши кутилмоқда.

Ноутбукка икки ва тўрт ядроли еттинчи авлод Intel Core i5 ёки Core i7 процессорлари ўрнатилган. Икки ядроли моделларда автоном ишлаш вақти 18 соатгача, тўрт ядроли моделларда эса 15 соатгача етиши айтилмоқда. Аккумуляторни ярим соатда 50 фоизгача зарядласа бўлади.

Оператив хотира ҳажми 16 ГБгача, қаттиқ диск эса 1 ТБ. Қурилма 4G/LTE алоқасини қўллаб қувватлайди. Клавиатура остидан ёритилади. EliteBook 1040 G4 шу ойда 1340 доллар нархида биринчи бўлиб АҚШда сотувга чиқарилади.
Made on
Tilda